Сайт тест режимида ишламоқда

Нега болаларга бегоналар билан қандай муносабатда бўлиш қоидаларини ўргатиш зарур?

3 февраль 2023 йил
image

Америка қўшма штатларда ҳар 40 сонияда бир одам йўқолади ёки ўғирланади. Ҳар йили тахминан 840 000 киши бедарак йўқолганлиги ҳақида хабар берилади. F.B.I. ҳисоб-китобларига кўра, уларнинг 85-90 фоизи болалардир. Йўқолган ёки ўғирланган болалар ҳақидаги хабарларнинг аксарияти бир неча соат ичида ҳал этилсада, кўп ҳолларда боланинг ўғирлаб кетилгани, эксплутация қилингани маълум бўлади.

Америка қўшма штатларда ҳар 40 сонияда бир одам йўқолади ёки ўғирланади. Ҳар йили тахминан 840 000 киши бедарак йўқолганлиги ҳақида хабар берилади. F.B.I. ҳисоб-китобларига кўра, уларнинг 85-90 фоизи болалардир. Йўқолган ёки ўғирланган болалар ҳақидаги хабарларнинг аксарияти бир неча соат ичида ҳал этилсада, кўп ҳолларда боланинг ўғирлаб кетилгани, эксплутация қилингани маълум бўлади.

Бу маълумотлар эса болаларни назоратсиз қолдирганда қатъий эҳтиёт чораларини кўришни, уларга бегона одамлардан эҳтиёт бўлиш қоидаларини ўргатишни тақазо этади. Фарзандингизга нотаниш одамлар билан гаплашиш қоидаларини қандай ўргатишингиз унинг ёшига боғлиқ. Масалан, мактабгача ёшдаги болалар "нотаниш одам" ким эканлигини билмайди ва ким хавфли ва ким хавфсиз эканини ажрата олмайди. Сиз уларга асосий хавфсизлик қоидаларини ўргатишни бошлашингиз мумкин, аммо бегона одамлар қандай хавф туғдириши мумкинлиги ҳақидаги суҳбатлар уларнинг ташқи олам билан муносабатига салбий таъсир қилиши мумкин.

Шунинг учун улар яқинлари ва боғча опалари томонидан ҳар дақиқада кузатув остида бўлишлари мақсадга мувофиқ.

Мактаб ёшидаги болалар эса мактабгача ёшдаги болаларга қараганда жамоат жойларида кўпроқ бўлишади. Шунинг учун улар бегоналар билан қандай муносабатда бўлишлари ҳақида аниқ кўрсатмаларга муҳтож. Нотаниш одамлар ҳақида гапирганда, оммавий ахборот воситаларининг аянчли воқеаларига қарамай, бегона одамлар ҳақида кескин муносабат билдириш уларнинг ижтимоийлашувига салбий таъсир қилиши мумкинлигини унутманг.

Энг аввало, «нотаниш» тушунчасини муҳокама қилинг. Болалар одатда 4 ёшида бу суҳбатга тайёр бўлишади. Фарзандингиздан: “ким бегона одам ҳисобланишини биласанми?” -  деб сўранг. Унга ишончли одамларни таништиринг. Аммо хавфсиз эканига ишончингиз комил бўлмаган таниш одамлар (баъзи қўшнилар, узоқ қариндошлар) ҳам нотаниш одам ҳисобланишини уқтиринг. Фарзандингизга нотаниш одам яхши ёки ёмон одам эмас – шунчаки, у танимайдиган ҳар қандай одам эканиниайтинг. Зеро, ёмон одамларнинг ёмонлиги ташқи қиёфасидан сезилиб туриши киноларда ва китоблардагина мавжуд ҳолат холос. Реал ҳаётда жуда мулойим ва безарар туюлган одамлар ҳам фарзандингизга хавф туғдириши мумкин.

Уларга нотаниш одамлар орасида ҳам ишончли одамлар бўлиши мумкинлигини, ва бирор хавф туғилса ёки ёрдам керак бўлса кимга мурожаат қилиш мумкинлигини тушунтиринг. Бундай одамлар болангизнинг мактабдаги ўқитувчилари, ички ишлар ходимлари, корхоналар, бизнес марказларида, дўконларда хизмат кўрсатаётган ходимлар бўлиши мумкин. Аммо, шу билан бирга, бундай одамларни кийимидан, ёки лавозими исми ёзилган белгилардан таниш мумкинлигини ҳам таъкидланг.

Фарзандингизга агар кимдир ундан шахсий маълумотларни сўраса ҳеч қачон айтмаслигини, бегона одамлар томонидан таклиф қилинган ширинликлар, ўйинчоқлар ва бошқа нарсаларни олмасликни, улар билан ҳамрох бўлмасликни ва агар бу нотаниш одам унга яқинлашмоқчи бўлса яқин орадаги таниш одамлар бор жойга кетиш кераклигини айтинг.

info@xtv.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu